Янгиликлар
15
НАВБАТДАГИ ҲУҚУҚИЙ АКЦИЯ
Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 15 августдан 15 сентябрга қадар “Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир” акцияси ўтказилади.
Акция доирасида қуйидагилар режалаштирилган:
аҳоли ва тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқлари бўйича маълумотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш;
сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш;
мурожаатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш натижаси юзасидан аҳоли ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича амалий чоралар кўриш;
қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.