Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

МEҲНАТ МИГРАНТЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ КУЧАЙТИРИЛАДИ


2019 йил 20 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида” ПФ-5785-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга кўра уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ажратилади.

Шунингдек, меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган кредитларни қайтаришни “Азия инвест банк” АЖ ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш механизми жорий қилинади.

Фармонга асосан 2019 йил 1 октябрдан меҳнат мигрантларига – 1 банк куни давомида паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси асосида 2019–2020 йилларда 10 фоиз ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн сўм миқдорида 1 йил муддатга микроқарзлар бериш шунингдек суғурта компанияларига – йилига 1 маротаба хориждаги вақтинчалик меҳнат мигрантлари ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 000 сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилади.

Шу билан биргаликда Фармон билан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти ташкил этилди.

Бундан ташқари ушбу Фармон асосан 2019 йил 1 октябрга қадар “Ягона миллий меҳнат тизими” ахборот тизими доирасида “labor-migration” дастурий мажмуасини жорий этилиб, Фармонда назарда тутилган кредитлар, субсидиялар, микроқарзлар ва кўп квартирали уйлардаги хонадонлар мазкур дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантларига тақдим этилиши белгиланди.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси