Янгиликлар
Адлия бўлимлари уч ёшда: фаолиятдаги дадил қадамлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 13 апрель куни “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, республикамизда жами 200 та туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилган бўлса шундан 16 таси Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келади.
Бугун Самарқанд вилоят адлия бошқармаси катта мажлислар залида ташкил этилган матбуот анжумани адлия бўлимларининг 3 йиллик фаолияти давомида эришган ютуқлари, айрим камчиликлари ва улар томонидан амалга оширилган муҳим кўрсаткичларга бағишланди.
Тадбирда туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари, адлия идоралари фаолиятини изчил ёритиб бораётган оммавий ахборот воситаси вакиллар ва адлия бошқармасининг бўлим бошлиқлари иштирок этдилар.
Дастлаб, Адлия вазирининг адлия бўлимлари ташкил этилганлигининг 3 йиллиги муносабати билан йўллаган табриги бошқарма бошлғи С. Нуриев томонидан ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, давлат идоралари фаолиятидаги очиқлик, ошкоралик, шаффофлик мезонлари адлия идораларининг барча бўғинларида мавжудлиги ва айнан оммавий ахборот воситаларига ҳисобот бериш амалиёти фаолиятимизни асосий мақсади эканлиги юзасидан бошқарма бошлиғи
С. Нуриев томонидан фикр билдирилди.
Шу ўринда, муҳим кўрсаткичларга тўхталсак. Адлия бўлимлари томонидан 2018 йилдан то ҳозирги кунга қадар 9712 та мурожаат қабул қилинди. Шундан 8074 таси қаноатлантирилди. Шу билан бир қаторда 2371 та даъво аризалари киритилиб 33 622 093 сўм ундирилди.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида 38 853 маротаба тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, ушбу йўналишда манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот ишлари ташкил этилди.
Жамиятда мавжуд ёки такрорланиб келаётган муаммоларни уйма-уй юрган ҳолда ўрганиш, уларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини манзилли тартибда юксалтиришга алоҳида аҳамият қаратилди.
Очиқ ва самимий мулоқотларга бой тарзда ўтказилган тадбирда журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган ва фаолиятлари давомида дуч келаётган вазиятлар юзасидан ўз саволларига жавоблар олдилар.
Тадбир якунида иштирокчиларни бир пиёла чой устида муҳим санага бағишлаб тайёрланган байрам ширинлиги билан меҳмон қилинди.
Самаоқанд вилоят адлия бошқармаси