Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

МУНОСАБАТ


 Кеча ижтимоий тармоқларда Иштихон туман ФҲДЁ бўлими биноси ва у ердаги шароитлар билан боғлиқ хабар эълон қилинди. 

   Унда бўлим ходими (шахси ошкор қилинмаган) ФҲДЁ бўлими ва туман давлат хизматлари марказидан олган фотосуратларини эълон қилиб, Адлия вазирлигига бўйсунадиган икки ташкилотга икки хил муносабат бўлаётганидан норозилик билдирган.  

Маълумки, ФҲДЁ органлари адлия вазирлиги тизимига 2020 йилнинг 1 апрелидан ўтказилган. Пандемик вазият туфайли таъмирлаш ишлари бироз ортга сурилишига тўғри келди. Бугунги кунда босқичма-босқич вилоятдаги ФҲДЁ бўлимлари биноларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги “Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-208-сон қарори билан бюджет тизими бюджетларидан асосий воситаларни харид қилиш ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни жорий йил якунига қадар тўхтатиш ва ушбу мақсадлар учун жорий йилда режалаштирилган маблағларни қисқартириш ёки 2023 йилга ўтказиш белгиланганлиги сабаб харидлар ва бино ҳамда иншоотларни таъмирлашга доир чора-тадбирлар вақтинча тўхтаб турибди. 

   Биламизки, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2017 йилда Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ҳамда республиканинг барча ҳудудларида давлат хизматлари марказлари ташкил этилди. Шундан сўнг, 2018 йилдан бошлаб марказлар учун янги бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилди. 2020 йилда вилоятдаги барча Давлат хизматлари марказлари янги бинога кўчиб ўтиб, иш бошлаган.   

   Самарқанд вилоят адлия бошқармаси тизим ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яхшилаш борасида тегишли ишларни олиб бормоқда. Шу ўринда таъкидлаш керакки, адлия тизимидаги ташкилот ва муассасалар, уларда фаолият юритувчи ходимларга ҳеч қачон айрича муносабатда бўлинмаган ва бўлинмайди ҳам.