Янгиликлар
Коррупция тараққиёт кушандаси
Марказий банкнинг Самарқанд вилоят бош бошқармасида бошқарма раҳбарияти ва ходимлари иштирокида “Коррупция тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур давра суҳбатида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи О. Муҳаммадиев томонидан бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида, шунингдек коррупцияга қарши курашишда Ўзбекистон ва хориж тажрибаси тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек О. Муҳаммадиев элитар ва маиший коррупциянинг бир-биридан фарқи ва уларни бартараф этишда жамият олдида турган муаммолар юзасидан тўхталиб ўтди.