Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

“МАҲАЛЛАБАЙ” ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРМОҚДА


 Хабарингиз бор, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоятимизда “маҳаллабай” тамойили асосида аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш ва бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилиб келинмоқда. Ана шу тадбирлар чоғида Самарқанд туман “Пулимуғоб” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Ҳалимов билан мулоқот давомида бир неча йиллардан буён Самарқанд туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимида ҳайдовчи лавозимида ишлаб келиши, бироқ бўлим бошлиғи томонидан асоссиз равишда, ноқонуний ишдан бўшатилганлиги аниқланган.
  Олиб борилган ҳуқуқий тарғибот ишларидан сўнг, фуқаро туман адлия бўлимига мурожаат қилган эди. Мурожаатни ўрганиш жараёнида чиндан ҳам  туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими бошлиғи ходимни ишдан бўшатиб, аммо у билан охирги ҳисоб-китобларни амалга оширмаганлиги ўз тасдиғини топган. Шунингдек,  ходимга ишдан бўшатилганлик тўғрисидаги буйруқ нусхаси ва меҳнат дафтарчасини топширмаган.

  Ваҳоланки, меҳнат қонунчилигига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги (108-модда) буйруқнинг нусхасини бериши шарт. Демак, бу ҳолатда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими раҳбарининг хатти-ҳаракатлари ноқонуний ҳисобланади.

Меҳнат қонунчилиги талабларига амал қилинмаганлиги учун масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини кўриш масаласида туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди Энг муҳими, бўлим бошлиғининг тегишли буйруғи билан фуқаро Ж.Ҳалимов ҳайдовчи лавозимига ишга тикланди.

P.S. Ўтган давр мобайнида адлия ходимлари томонидан 1000 дан ортиқ маҳаллаларда, уйма-уй юрган ҳолда 4 минг нафардан зиёд (шундан 2 минг нафардан зиёди (53 %) хотин-қизлар) фуқаролар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг ҳуқуқий муаммолари ўрганилди, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Мазкур мурожаатларнинг 300 дан ортиғи (45 %)ни турли мазмундаги шикоятлар ташкил қилади.