Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

ҚАРИЙБ 40 МИЛЛИОНЛИК УСТАМА ҲАҚЛАРИ ТЎЛАНМАГАНИ АНИҚЛАНДИ


Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси 25 нафар ходимнинг устама ҳақларини тўлаб бермагани аниқланди.

 Маълумки, туман (шаҳар) адлия бўлимлари давлат идоралари ва муассасаларида қонунчилик ижроси юзасидан ўрганиш ишларини олиб бориш ваколатига эга. Оқдарё туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ташкилотлари тузилмасини янада оптималлаштириш ва соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 292-сон қарори ижроси юзасидан Оқдарё туман Тиббиёт бирлашмасида олиб борилган ўрганишлар чоғида 25 нафар хўжалик бекаларига жами 38 090 714 сўм устама ҳақларини тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

 Ваҳоланки, мазкур қарорнинг 6-иловасида хўжалик бекалари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 8,8 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама белгиланган. Бироқ, тиббиёт бирлашмаси мазкур талабни бажармай, қонунчилик талабларини бузиб келган.

 Ҳолат юзасидан Оқдарё туман Тиббиёт бирлашмасига хўжалик бекаларига белгиланган устама ҳақларини тўлаб бериш тўғрисида тақдимнома киритилди ва тақдимномага асосан 25 нафар хўжалик бекаларининг қонуний манфаатлари таъминланишига эришилди.

 Агар сизда шу ва бошқа ҳуқуқий муаммолар бўлса, адлия бўлимларига мурожаат қилинг. Сизнинг ҳуқуқларингиз қонун ҳимоясида!