Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

СИФАТ ВА ТЎҒРИЛИК БОШ ШИОРИМИЗ!


СИФАТ ВА ТЎҒРИЛИК БОШ ШИОРИМИЗ!
 
Бугунги кунда вилоятимиздаги барча туман (шаҳар) адлия бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш марказлари Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ бўлимларида 500 нафардан ортиқ ходим фаолият кўрсатиб келмоқда. Албатта улар ўртасида таъмагирлик, коррупция ҳолатларини олдини олиш муҳим масала. Чунки, биргина нотўғри хатти-ҳаракат салбий ҳолатларни юзага келтириши мумкин.

Маълумки, Адлия тизимида коррупцияга қарши муросасиз курашиш ва ҳар бир ходимда бунга қарши “иммунитет”ни шакллантириш, ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнида сифат ва самарадорликни таъминлаш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимда “Сирли мижоз” ҳамда “Рейд” тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. 

Боиси, тизимдаги ташкилотларга мурожаат билан келаётган ҳар бир шахс муаммоси қонуний ҳал бўлишини истайди. Турли йўллар билан мурожаатчилардан моддий қимматликлар ва мулкий манфаат орттириш эса касбга бўлган хиёнатдир. Афсуски, бу каби хатти-ҳаракатлар фуқароларнинг адлия тизимига бўлган ишончини сўндиради. Айтиш керакки, бундай шахсларга эса адлия тизимида ўрин йўқ.

Жорий йилнинг ўтган даврида 50 дан ортиқ “Сирли мижоз” ва “Рейд” тадбирлари ўтказилиб, ходимлар томонидан қоидабузарлик аниқланмаган бўлса-да, уларнинг барчаси билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, маънавият соатларида, хусусан, ишга янги қабул қилинаётган ходимларга хизмат вазифасига қўйиладиган асосий мажбуриятлар, талаблар, адлия органлари ва муассасалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тушунтирилмоқда.

Бу иллатга қарши курашишда аҳолининг фикрини ўрганиш, улар билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боисдан, тизимдаги барча ташкилотлар биноларида коррупцияга оид ҳолатлар учун махсус қутилар ўрнатилган бўлиб, улар бошқарманинг масъул ходимлари томонидан назоратга олинган. Бошқарма адлия соҳасида жамоат назорати принципларини қўллаб-қувватлайди. Шу мақсадда бошқарманинг расмий саҳифалари орқали онлайн ва расмий тарзда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиб, таҳлил қилиб боради. 

Бугунги кунда, вилоятдаги барча Адлия бўлимлари Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ органлари бинолари тўлиқ кузатув камералари билан жиҳозлантирилган бўлиб, ушбу кузатув камералари орқали хизмат кўрсатиш жараёнини реал вақт режимида кузатиш мумкин. Шунингдек, мазкур кузатув камералари Адлия вазирлиги биносида барпо этилган “Ситуацион марказ” билан ҳам боғланган.

Ситуацион марказ орқали нафақат хизмат кўрсатиш жараёнини реал вақт режимида кузатиш, балки, электрон мурожаатлар  ҳамда ахборот тизимлар ҳолати бўйича мониторинг қилиш имконияти ҳам мавжуд. Бундан ташқари, коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун  телеграм ижтимоий тармоғида @antikorbot боти, (71) 207-04-64 (1321 ёки 1322) ишонч телефони ҳамда вазирлик расмий веб-сайтида махсус платформа (http://www.minjust.uz/uz/anticorruption/feedback) йўлга қўйилган.

Буларнинг барчаси тизимда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва бунга қарши муросасиз курашиш, жисмоний ва юридик шахсларга янада сифатли хизмат кўрсатишдир.

 
Олим  Мамаюсупов,
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
бўлим бошлиғи