Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

САМАРҚАНДДА 2022 ЙИЛ 9 ОЙИДА 82 572 ТА ТУҒИЛИШ ҚАЙД ЭТИЛДИ


2022 йилнинг 9 ойи мобайнида ФҲДЁ бўлимлари томонидан 82 572 та туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари расмийлаштирилиб, 14 922 та ҳолатда ўлим далолалатнома ёзувлари қайд этилган. Шунингдек, 22 194 та никоҳ, (шундан 59 та никоҳ чет эл фуқаролари билан, 52 та никоҳ МДҲ фуқаролари билан) ҳамда 3 798 та никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари расмийлаштирилган (суд 3 207, ФҲДЁ 591).

2021 йилнинг мос даврида вилоятда 82 477 та туғилиш, 8 650 та ўлим, 24 333 та никоҳ (шундан 18 та никоҳ чет эл фуқаролари билан, 52 та никоҳ МДҲ давлатлари фуқаролари билан) ва 3057 та никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари расмийлаштирилган (суд 2 552, ФҲДЁ 505).

 

САМАРҚАНДДА 2022 ЙИЛ 9 ОЙИДА 82 572 ТА ТУҒИЛИШ ҚАЙД ЭТИЛДИ

Самарқандда 2022 йил 9 ойда 82 572 та туғилганлик ҳолати қайд этилган бўлиб, шундан 50 363 нафари ўғил, 32 209 нафари қиз.


Энг кўп туғилиш Ургут (11 934 та) тумани ва Самарқанд (11 824 та) шаҳрида кузатилди.

Туғилганлик ҳолати қайд этилиши туманлар кесимида:

1. Самарқанд шаҳри - 11824 та

2. Самарқанд тумани – 4819 та

3. Тойлоқ тумани – 4344 та

4. Жомбой тумани – 3880 та

5. Булунғур тумани – 4025 та

6. Оқдарё тумани – 3404 та

7.Пастдарғом тумани – 6993 та

8. Каттақўрғон тумани - 4689 та

9. Каттақўрғон шаҳри – 2976 та

10. Иштихон тумани – 5121 та

11. Пайариқ тумани – 6429 та

12. Ургут тумани – 11934 та

13. Қўшработ тумани – 2994 та

14. Нарпай тумани – 3952 та

15. Нуробод тумани – 2228 та

16. Пахтачи тумани – 2960 та

2021 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 82 477 тани ташкил қилган.