Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Адлия ёрдами билан 126 нафар ходимнинг 3 милларддан ортиқ пуллари тўланадиган бўлди


Адлия ёрдами билан 126 нафар ходимнинг 3 милларддан ортиқ пуллари тўланадиган бўлди

Ургут туман адлия бўлими томонидан Ургут туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида ветеринария хизмати ходимларининг ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолати бўйича мониторинг ўтказилганда бир қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги ўз тасдиғини топди.   
  Хусусан, бўлимда фаолият олиб борувчи 124 нафар давлат ветеринария хизмати ходимларига ойлик иш хақининг бир баравари миқдорида тўланиши лозим бўлган жами 1 504 589 046 сўм, бундан ташқари, 123 нафар ходимга 2020, 2021 ва 2022 йиллар мобайнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳар йили бир марта тўланиши лозим 1 005 966 063 сўм маблағлар  тўланмаганлиги маълум бўлди.   

  Ўрганишлар давомида бўлим ҳозирга қадар жами 3 055 216 639 сўмлик устамалар ва рағбатлантириш пулларини тўламасдан қонунчилик талабларини бузиб келаётганлиги аниқланиб, Ургут туман адлия бўлими томонидан ушбу тўловларни тўлаб бериш бўйича Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига тақдимнома киритилди.

Ж.Хушназаров,

Ургут туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси