OZARBAYJON “OSON XIZMAT” VAKILI SAMARQAND SHAHAR DXM FAOLIYATI BILAN TANISHDI
ОЗАРБАЙЖОН “ОСОН ХИЗМАТ” ВАКИЛИ САМАРҚАНД ШАҲАР ДХМ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
Озарбайжон Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги (ASAN Хidmet) вакили Абдул Алиев Cамарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказида бўлди.
Ўзаро мулоқотлар жараёнида қулай, шаффоф ва сифатли хизматни янада ривожлантириш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, инновацион ёндашувлар, ходимлар ўртасида малака ошириш тизимини йўлга қўйиш, ҳужжатлар ва шахсий маълумотларни рақамлаштириш ва бошқа масалаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Маълумот учун, Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги тизимида бугун 20 та “ASAN-XIDMET” марказлари, 10 та “ASAN-Bus”, 1 та “ASAN-Train” ва 2 та “ASAN-Kommunal” маркази халқ хизматида. Ушбу марказлар фаолияти йўлган қўйилганига 10 йилдан ортиқ вақт бўлди. Ҳар бир марказда фукароларга хизмат курсатиш билан бирга, Call-марказ, ASAN-Radio, ўқув маркази, ситиуацион марказ жойлашган.