Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

КУЗАТУВ


Бугун (02.03.2023) Самарқанд вилоят адлия бошқармасида шу кунга қадар Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Зохидов Жахонгир Эркиновични бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Тадбирда бошқарма бошлиги С. Нуриев сўзга чиқиб, Ж. Зохидовга адлия органлари тизимидаги самарали меҳнати, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида кўплаб ижобий натижаларга эришганлиги, шунингдек мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминланишида қўшган ҳиссасини эътироф этиб, жамоа номидан миннатдорчилик билдирди.

Самарқад вилоят адлия бошқармаси жамоаси Ж. Зохидовга узоқ умр, сиҳат саломатлик, унинг келгуси ишларида омад ва муваффақиятлар тилайди.

Маълумот учун: Зохидов Жахонгир Эркинович – 1987 йил 11 апрелда Самарқанд вилояти Самарқанд туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос. 2011 йилда Самарқанд давлат университетининг ҳуқуқшунослик факултетини тамомлаган.
2018 – 2020 йилларда бошқарманинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи, 2020 йил 10 февралдан 2023 йил 2 мартга қадар Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.