Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Иштихон ва Пайариқ туманлари аҳолиси адлия вазири ўринбосарига қандай масалаларни маълум қилишди?


        Бугун Адлия вазири ўринбосари А.Муҳаммадиев Иштихон ва Пайариқ тумани аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказди.
Хусусан, Иштихонда бўлиб ўтган қабулда туман фуқароларидан 106 та мурожаат қабул қилинган бўлса, уларнинг 40 дан ортиғини ҳуқуқий мазмундаги масалалар ташкил қилди. Шунингдек, 5 та мурожаат шу жойнинг ўзида туман масъуллари иштирокида ўз ечимини топиб, 10 та мурожаат ҳуқуқий тушунтириш орқали ҳал этилди. Қолганлари ўрганиб чиқиш учун назоратга олинди.
        Масалан, З.Қувондиқова қарздор фуқаро Н.Б. сохта маълумотнома асосида алимент миқдорини кам тўлаб келаётганидан норози бўлиб ушбу масалани қонуний тартибда ҳал қилишда амалий ёрдам сўради. Фуқаро Б.Абдумурадова эса қизи Ф.Каримова тумандаги 41-умум таълим мактабида меҳнат фаолиятини олиб бориши, лекин шу кунларда мактаб маъмурияти қизини асоссиз ишдан бўшатишмоқчи бўлаётганини маълум қилди.
        Пайариқ туман 2-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтган оммавий қабулда ҳам туманда истиқомат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан 60 дан ортиқ мурожаат, шикоят ва таклифлар келиб тушди. Уларнинг 10 га яқини туман ҳокими, сектор раҳбарларини жалб қилган ҳолда кўриб чиқилиб, жойида бартараф этилди. Туман адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, Юридик хизмат кўрсатиш маркази ва ФҲДЁ бўлими ходимлари, масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида 15дан ортиқ мурожаат ва шикоятлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. 40 дан зиёд мурожаатлар ўрганиб чиқиб, белгиланган муддатда ҳал қилиш учун тегишли ташкилотларга бириктирилди. Қолаверса, фуқароларга шу жойнинг ўзида 54 та давлат хизматлари сайёр тартибда тақдим этилди.
         Асаларичилик билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор Набихон ота Азимов ногиронлик нафақаси олиши, лекин у нотўғри ҳисоб-китоб қилингани бўйича шикояти билан мурожаат қилди. Жумладан, ўз тадбиркорлигини янада ривожлантириш мақсадида эканини, бу борада асаларичилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун қонунчиликка бир қатор таклифлар киритиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини маълум қилди.
         Тадбир давомида келиб тушган шу ва бошқа мурожаатлар рўйхатга олиниб, ижроси юзасидан тегишли тартибда назорат ўрнатилди. А.Муҳаммадиев айрим ҳудудларда фуқароларнинг мурожаатларига эътибор талаб даражасида эмаслиги, лекин Адлия вазирлиги томонидан ўрганилган ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмаслигини маълум қилди.