Янгиликлар
15
Кузатув тадбири бўлиб ўтди
Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги ташкилотларда бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бугун (15.03.2023) Иштихон туман адлия бўлимида шу муносабат билан тадбир ташкил этилди.
Шу кунга қадар туман адлия бўлимига раҳбарлик қилиб келган Боймурадов Боборавшан Юсупович Каттақўрғон туман адлия бўлими бошлиғи лавозимига кузатилди.
Тадбирда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Шодикулов сўзга чиқиб, Б. Боймурадовга адлия органлари тизимидаги самарали меҳнати, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасини ривожлантиришдаги меҳнатлари, шунингдек мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминланишида қўшган ҳиссасини эътироф этиб, жамоа номидан миннатдорчилик билдирди.
Самарқад вилоят адлия бошқармаси жамоаси Б. Боймурадовга келгуси ишларида омад ва муваффақиятлар тилайди.