Янгиликлар
Пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиладими?
Менга яқинда II-гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланди. Пенсия тайинланганидан кейин ишлайдиган даврим иш стажига қўшиладими?
I вa II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Шунингдек, шахс I вa II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.
Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.