Янгиликлар
Адлия ходимлари халқаро конференцияда
Жорий йилнинг 23 февраль куни Самарқанд шаҳридаги “Боқий шаҳар” туризм марказида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтига асос солинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимояси борасида ўзаро ҳамкорлик” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Омбудсманнинг 28 йиллигига бағишланган тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда хорижий давлатлар Омбудсманлари, миллий институтлари, ваколатли давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро тажриба алмашиш ва чет давлатларида меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамкорликни кучайтиришдан иборат.
Ушбу нуфузли халқаро конференцияда Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг масъуллари ҳам иштирок этиб, конференция сессиялари давомида ўзларининг маърузаларини тақдим этдилар.