Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

ФИРИБГАРЛИК УЧУН 8 ЙИЛГАЧА ҚАМАЛИШ МУМКИН...


Савол: — Онлайн савдо платформаси орқали ижарага хонадон топдим ва эълонни жойлаган шахс эълонда айтилган хонадонни ваъда қилиб, банк картасига олдиндан пул ўтказдириб олгач, йўқолиб қолди. Айтингчи, бундай фирибгарликка қўл урган шахсга нисбатан қонунчиликда қандай жазо тури бор?
Сарвар.

Ғиёс Маъдиев, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси масъул ходими:
— Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасига кўра, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мазкур модданинг 3-қисми "г" бандига мувофиқ, фирибгарлик ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган бўлса,
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Сиз ушбу ҳолатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли тартибда мурожаат қилишингиз мумкин.