Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Расмий муносабат


Жорий йилнинг 26 апрель куни телеграм ижтимоий тармоғидаги “Shokirjonov kanali”да эълон қилинган хабар юзасидан Самарқанд вилоят адлия бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Фуқаро Ш. Шокиржонов Самарқанд шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлимига фарзанди учун туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун жорий йилнинг 25 апрель куни мурожаат қилиб, давлат хизматидан фойдаланган.
Бироқ, шу куни яъни жорий йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси АТ “Халқ банки”нинг ахборот тизими тўлиқ ишламаганлиги сабабли, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули шаклланмасдан қолган ва шу куни ФҲДЁ бўлими ходимининг эътиборсизлиги сабабли фуқаро Ш.Шокиржоновнинг фарзанди давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйилмаган.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳолатлар тўлиқ ўрганилиб, ҳақиқатда ҳам шу куни Ўзбекистон Республикаси АТ “Халқ банки”нинг ахборот тизими тўлиқ ишламаганлиги аниқланди ва фуқаро Ш.Шокиржоновга тегишли пластик картага бир марталик нафақа пули ўтказиб берилди ва фарзанди Самарқанд шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотнинг бирига навбатга қўйилганлиги маълум қилинади.