Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

РАСМИЙ_МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун онлайн ариза берган фуқаро ҳалигача янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олмагани ҳақида тарқалган хабар юзасидан (https://t.me/shokirjonov/4963) Самарқанд вилоят адлия бошқармаси қўйдагиларни маълум қилади:
Жумладан, мурожаатда келтирилган фуқаро Э.Абдуллаевнинг миллий намунадаги эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш бўйича 2023 йил 13 апрелда my.gov.uz платформаси орқали юборган аризаси ИИВнинг тегишли ахборот тизими орқали текширилганда фуқаро Э.Абдуллаев муқаддам Жомбой туманида йўл-транспорт ҳодисасини содир этганлиги сабабли вақтинча автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги аниқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти” 30-бандига асосан, ариза берувчининг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, йўқолгани ўрнига янгисини беришни рад этиш учун асос бўлади.

Фуқаро миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, йўқолгани ўрнига янгисини бериш рад этилган кундан бошлаб 30 иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўламасдан кўрсатилган камчиликни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.