Янгиликлар
29
Huquqiy aksiya
#Диққат_акция
Адлия вазирлиги томонидан “Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз“ ҳуқуқий акцияси ўтказилади.
Акция 2023 йил 1 июндан 1 августгача давом этади.
Мазкур ҳуқуқий акция доирасида қуйидагилар режалаштирилган:
Меҳнат кодекси бўйича аввалги ва янги тартибларни қиёсий тушунтириш;
меҳнат жамоалари, маҳаллалар ва кенг аҳоли ўртасида манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари;
меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича сайёр қабуллар;
ҳуқуқий аудиоподкаст;
меҳнат қонунчилиги бўйича Умуммиллий имтиҳон;
бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклаш бўйича амалий чоралар;
бепул онлайн ўқув курслари ва бошқа тадбирлар.