Янгиликлар
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари: рақамлар, ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар
Жорий йилнинг 11 апрель куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси масъуллари, шунингдек журналист ва блогерлар, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Мазкур тадбирда масъуллар томонидан давлат органлари ва ташкилотларида қонунийликни таъминлаш, жумладан юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти юзасидан юзасидан батафсил маълумот берилди.
Жумладан, бугунги кунда адлия органларининг туман (шаҳар) юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан 22 та давлат органларининг жами 2334 та, жумладан 1262 та умумтаълим мактаблари, 743 та ДМТТлари, 54 та тиббиёт муассасалари ва 275 та бошқа давлат органлар ва ташкитлотларига юридик хизмат кўрсатилиб келинмоқда.
Ҳисобот даврида мазкур марказларга жами 304 265 та, жумладан 215 984 та буйруқ ва 88 281 та шартнома лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган бўлиб, мазкур ҳужжатларнинг 258 335 тасига
(84 %), хусусан 184 487 та буйруқлар ва 73 848 та шартномалар лойиҳаларига ижобий хулосалар берилиб, 45 930 тасига (16%) (29 770 та буйруқлар ва
16 160 та шартномалар) белгиланган талабларга жавоб бермаганлиги сабабли салбий хулоса берилган ва рад этилган.
Ҳисобот даврида Юридик хизмат кўрсатиш марказларига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юборилган 1181 та шартнома лойиҳалари амалдаги қонунчиликка зид равишда тузилганлиги сабабли салбий хулоса берилиши натижасида 8 млрд сўмдан ортиқ бюджет пулларининг ноқонуний сарфланиши олди олинди.
Биргина мисол, Ургут туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 653 200 000 сўмга автотранспорт воситалари сотиб олиш тўғрисида шартнома лойиҳаси юборилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
15 апрелдаги ПҚ-208-сон қарорида бюджет тизими бюджетларидан асосий воситаларни харид қилиш ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни 2022 йил якунига қадар тўхтатиш ва ушбу мақсадлар учун 2022 йилда режалаштирилган маблағларни қисқартириш ёки 2023 йилга ўтказиш чораларини кўриш белгиланган.
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилиши натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарор ва буйруқ қабул қилиниши камайишига эришилмоқда.