Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Конституцияни_ўрганамиз


Конституциямизнинг 1-моддасида: Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.

Давлатнинг “Ўзбекистон Республикаси” ва “Ўзбекистон” деган номлари бир маънони англатади, деб таъкидланган.

Келинг, ушбу моддадани мазмунан кўриб чиқамиз.

Суверен давлат нима? Суверен давлат Ўзбекистон мустақиллигининг умумий ва ажралмас белгиси бўлиб, ички ва ташқи сиёсатда тўлиқ мустақил эканлигини англатади.

Демократик давлат эса инсонпарварлик қонунларига асосланган, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий ҳолати ва сиёсий қарашларидан қатъий назар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлат.

Ҳуқуқий давлат – давлат ўз фаолиятини, жамият ва фуқароларнинг яшаш тарзини фақат Конституция ва қонунлар асосидагина амалга оширилишини таъминлайди. Натижада, давлат органлари ва мансабдор шахслар қонун устуворлиги асосида халқ манфаатлари учун ишлайди, унга хизмат қилади.

Ижтимоий давлат ҳар бир инсон учун фаровон турмуш даражаси, хусусан сифатли таълим, кафолатли тиббий хизмат, муносиб меҳнат шароити ва адолатли иш ҳақи, пенсия ва нафақалар, ижтимоий ёрдам ва хизматлар тизими яратилган, уй-жойли бўлиш шароити мавжуд бўлган, ижтимоий тафовутлар юмшатилган, мувозанатлашган, ҳеч бир фуқаро ўз муаммолари билан ёлғиз қолмайдиган адолатли давлатдир.

Дунёвий давлат – диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ҳамда давлат ҳокимияти диндан ажратилган, давлат бошқаруви диний қоидалар билан эмас, балки Конституция ва қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган, қарорлар қабул қилишда диний асосларга таянилмайдиган давлат ҳисобланади.

Ўзбекистонни дунёвий давлат сифатида белгилаш – дунёвий тараққиёт, турли дин ва мазҳаблар ўртасида бағрикенглик ва тотувликни мустаҳкамлашга, диний бирлашмаларнинг мустақил фаолият юритишига, дин ва эътиқод эркинлигини таъминлашга хизмат қилади.

Конституциямизнинг бошқа барча нормаларида юқоридаги санаб ўтганимиз — барча принципларни рўёбга чиқаришга қаратилган механизмлар ва кафолатлар мустаҳкамланган.