Янгиликлар
01
Шаҳвоний шилқимлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади
#Биласизми
Шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш:
➖ БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (660 минг сўмдан 1 млн 650 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 5 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
❗️ Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса:
➖ БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 2 млн 310 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.