Янгиликлар
23
РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 23 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан қуйидагилар маълум қилинади.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳар чоракда ҳисобот даври якунлари юзасидан кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтади.
2021 йилнинг II ярим йиллигидан шаклланган анъанага кўра, мазкур ҳайъат йиғилишида фақатгина вилоят адлия бошқармаси тизимидаги ташкилотлар (Адлия бўлими, Юридик хизмат кўрсатиш маркази, ФҲДЁ бўлими, ДХМ, ФҲДЁ архиви ва Нотариал архив) раҳбарлари бевосита иштирок этиб, бошқа ходимлар бошқарма биносига келмасдан жойларда ташкил этилган студиялардан ЗООМ платформаси орқали иштирок этишади.
Навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши ҳам юқоридаги тартибда ўтказилиши кўзда тутилган.