Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Айрим ҳудудларга “экомаҳалла”, “экоқишлоқ” ва “экоовул” мақоми берилади


Айрим ҳудудларга “экомаҳалла”, “экоқишлоқ” ва “экоовул” мақоми берилади

“Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–171-сон, 31.05.2023 й.) қабул қилинди

✅ Қарор билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тузилмасида Ситуацион марказ ташкил этилди.

2023 йил 1 июлгача “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари ва ободонлаштириш бошқармаларига тегишли қаттиқ маиший чиқинди полигонлари Вазирлик тасарруфига ўтказилади.

2025 йил 1 январгача тиббиёт муассасалари, ветеринария ва фармацевтика соҳаси ташкилотларининг чиқиндилари бўйича қуйидаги тартиб босқичма-босқич жорий этилади: 

чиқиндиларни йиғиш ва сақлаш соҳа ташкилотлари томонидан;
ушбу чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва утилизация қилиш санитар тозалаш корхоналари томонидан марказлашган ҳолда амалга оширилади.

2023 йил 1 июлдан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган қарздорликни мажбурий тартибда ундириш учун судга даъво аризалари санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан киритилади.

❕2024 йил 1 январдан Бўстонлиқ ва Зомин туманларидаги туристик-рекреацион зоналарда экологик тоза ҳудуд режими татбиқ этилади.

☑️ Вазирлик давлат органлари ва ташкилотларида қоғоздан фойдаланишни кескин камайтириш, айрим йўналишларда фаолиятни тўлиқ рақамлаштириш орқали қоғоздан тўлиқ воз кечиш бўйича назорат ўрнатишга масъул этиб белгиланди.

➡️ 2024 йил 1 мартдан экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларига “экомаҳалла”, “экоқишлоқ” ва “экоовул” мақоми берилади.