Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

ТУРИЗМ СОҲАСИДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚИЙНАЁТГАН МУАММОЛАР ТИНГЛАНДИ


Самарқанд вилоят адлия бошқармасида туризм ва меҳмонхона хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда соҳага масъул бўлган ташкилот вакиллари иштирокида конференция ташкил этилди.
Унда соҳадаги муаммоларни аниқлаш, туризм ва меҳмонхона хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларида учраётган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифларни ўрганиш борасида сўз борди.
Шунингдек, вилоят адлия бошқармаси, туризм ва солиқ тизими вакиллари томонидан туризм ва меҳмонхона соҳасидаги қонунчилик-ҳужжатларини тизимлаштиришнинг зарурияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, солиқ имтиёзлари ва улардан фойдаланиш тартиби, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтириб берилди.
Мазкур соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлар мулоқотлар чоғида бир қатор таклифларни илгари сурди ва сайёҳлар билан ишлашда дуч келаётган муаммо ва ноқулайликларни бартараф этиш юзасидан қонунчиликка киритиш лозим бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича мутахассислар билан фикр алмашишди. Хусусан, айрим ҳолларда туристик йиғимлар, хорижлик сайёҳларга ҳам “Афросиёб” тез юрар поездига билет олишда ҳам тушунмовчиликларга дуч келаётганини таъкидлашди.
Бошқарма томонидан тадбирда илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар таҳлил қилиниб, қонунчиликка татбиқ этиш мақсадида адлия вазирлигига тақдим этилди.