Янгиликлар
12
Адлия: Тадбиркорнинг 942 миллион сўмлик иш ҳақи тўланади
Адлия: Тадбиркорнинг 942 миллион сўмлик иш ҳақи тўланади
Тадбиркор Н.Бердиев ҳамда Пахтачи туман Ободонлаштириш бошқармаси ўртасида 2022 йилда бир қанча шартномалар тузилган бўлиб, унга кўра, тадбиркор жами 942 632 934 сўмлик ишларни бажариб топширган, аммо унга иш ҳақи тўланмаган.
Тадбиркор ўртада низо келиб чиққач, қонуний манфаатлари таъминланишини сўраб Пахтачи туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Бўлим томонидан тадбиркор манфаатини кўзлаб, Каттақўрғон туманлараро Иқтисодий судига даъво ариза киритиди.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180-моддаларини қўллаб, тадбиркор фойдасига 942 632 934 сўм ундириш ҳақида қарор қабул қилди.