Янгиликлар
Контракт бўйича квоталар вазирликлар томонидан тасдиқланиши керак
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларига тўлов контракт бўйича квота Президент томонидан тасдиқланмайди, Президент томонидан фақат давлат гранти бўйича квота тасдиқланади.
Тўлов-контракт бўйича квоталар ОТМ тегишли бўлган вазирликлар томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар йили 20 июнгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги сайтида эълон қилиниши белгиланган.
Бакалавриат учун имтиҳон фанларини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги имтиҳондан камида 6 ой олдин эълон қилиши лозим.
Ўзбекистондаги хорижий ОТМлар (уларнинг филиаллари) ҳамда нодавлат ОТМларда ўқиш учун 1 000 та грант ажратилади.
Бу грантлар бўйича қайси хорижий ёки нодавлат ОТМга нечта ўрин ажратилганлигига оид маълумот 1 июлгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги сайтида эълон қилиниши керак.