Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

“Адлия ёрдами билан бир эмас, икки муаммом ҳал бўлди...” Пахтачида ташкил этилган сайёр қабул тафсилотлари


Пахтачилик 65 ёшли Тоштемир ота Ўроқов Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Максуд Курбановнинг туманда ташкил этилган сайёр қабулига тадбиркорлик фаолиятида дуч келган муаммосини ҳал қилиш учун келиб, қонун устувор эканлигига яна бир ишонч ҳосил қилди. Чунки у бундан олдин ҳам йиллар давомида ҳал қила олмаган масаласига айнан адлия ёрдамида ечим топган эди.
— 2018 йилда пенсияга чиққандим, — дейди Тоштемир ота Ўроқов сайёр қабулда мурожаат қилра экан. — Бироқ пенсиямни ҳисоблашда барча иш стажим ҳам ҳисобга олинмади. Буни бартараф этиш мақсадида кўплаб мутасаддиларни эшигини тақиллатиб бордим ҳам. Аммо йиллар ўтса-да, масала ҳал бўлавермади. Охири танишлар тавсияси билан адлияга мурожаат қилиб, қисқа фурсатда пенсиямни ҳисоблашда қўшилмай қолган 7-8 йиллик иш стажим адлия аралашуви билан қўшиб ҳисобланадиган бўлди. Қабулда яна бир муаммом бартараф этилди. Адлия қонун устувор эканлигини исботлади.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Максуд Курбановнинг Пахтачи туманида бўлиб ўтган сайёр қабулида 20 дан ортиқ ана шундай ҳуқуқий мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 5 таси масъуллар иштирокида жойида ҳал қилиниб, 17 дан зиёдига мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қабул давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосан пенсия ва нафақа, меҳнат ва бандлик муносабатлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилишда амалий ёрдам, субсидия ва бошқа соҳаларга тааллуқли бўлди.