Янгиликлар
25
САМАРҚАНДДА "ЯНГИ НАФАС" МАРАФОНИ КЎТАРИНКИ РУҲДА БЎЛИБ ЎТДИ.
Бугун Халқаро олимпия куни ва Ёшлар куни муносабати билан "Буюк ипак йўли" туризм марказида "Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда - бирга югурамиз" шиори остида "Янги нафас" оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада имконияти чекланган фуқаролар, хотин-қизлар, ёшлар, 80 ёшгача бўлган нуронийлар 3 км масофага югуришди.
- Юксак кўтаринки руҳда ўтказилган марафонда турли ёшдаги инсонлар иштирок этди, - дейди 80 ёшли иштирокчи Эшназаров Қудрат ота. - Нуронийлар ўртасида белгиланган масофага югуриб, иккинчи ўринни олдим. Бундай мусобақалар ижтимоий мавқейидан қатъи назар, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда бир мақсад йўлида биргаликда ҳаракат қилиш ҳиссини кучайтиришга хизмат қилади.
Самарқандда ўтказилган “Янги нафас” югуриш мусобақаси сўнггида ғолиблар ва фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақалар бир вақтнинг ўзида Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Нукус, Андижон, Гулистон, Нурафшон, Жиззах, Термиз, Навоий, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Урганч шаҳарларида бўлиб ўтди.