Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Ажрашгандан кейин ҳам эрнинг уйига даъвогарлик қилса бўладими?


Турмуш ўртоғим билан суд орқали ажрашганмиз. Ўша пайтда чет элда бўлганим сабабли, судда ишончли вакилим орқали ажрим қилдириб, никоҳ даврида олинган мулкимизга даъво қилмаган эдим. Ажрашганимизга 4 йилдан ошди, энди турмуш ўртоғимнинг номидаги уйнинг ярмига даъво аризаси киритсам бўладими?

Умумий даъво муддати 3 йил ҳисобланади. Лекин суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бу муддат суд орқали тиклангандан сўнг, мол-мулкни бўлиш масаласида даъво аризаси киритиш мумкин.

Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда, эр ва хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, уларнинг улушлари тенг деб ҳисобланади.

Агар эр ёки хотин узрсиз сабабларга кўра даромад олмаган бўлса ёки умумий мол-мулк оила манфаатларига зарар етказган ҳолда сарфланган бўлса, суд улушларни тенг бўлмаслиги мумкин.

Эр ва хотиннинг умумий қарзлари уларга белгиланган улушларга мос равишда ҳар иккаласи ўртасида тақсимланади.