Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

ТАДБИРКОР ПАЙСАЛГА СОЛИНАЁТГАН МУАММОСИ БЎЙИЧА АДЛИЯГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ


Самарқанд шаҳар “Қорасув” массивида фаолият юритувчи “Motrid metal produkt” МЧЖ раҳбари Ф.Ахмедов Самарқанд вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Сабаби, тадбиркорга товон тариқасида Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2021-йил 3-июндаги 320-Қ-сонли қарори билан ажратилган ер майдони ўлчаб берилмаган.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2021 йил 3 июндаги 320-Қ-сонли қарори билан тадбиркорнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган цехининг бино ва иншоотлари ҳамда ер майдони бузулишга тушган. Ф.Ахмедов ер майдонини ўлчаб бериш ҳақида бир неча маротаба ҳоким қабулларида бўлган ва ҳокимлик масъулларига ҳам мурожаат қилган. Аммо натижа бўлавермаган.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси тадбиркорнинг мурожаатидан келиб чиқиб, Самарқанд туманлараро маъмурий судига даъво аризаси киритди ҳамда суднинг ҳал қилув қарори билан Самарқанд шаҳар ҳокимлигига ер майдони ўлчаб бериш мажбурияти юклатилди.