Янгиликлар
22
КИМЛАР ДАВЛАТ ҲИСОБИДАН ЮРИДИК ЁРДАМ ОЛАДИ?
Маълумки, яқинда “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди ва унга кўра, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олувчи шахслар доираси белгиланди. Бугун Самарқанд вилоят адлия бошқармасида мазкур қонун мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги адвокатлар иштирок этишди.
Тадбирни бошлаб берар экан, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Озоджон Шодикулов тадбирдан кўзланган мақсад, қонун аввало нимага хизмат қилиши, унинг мазмуни ва моҳияти нимага қаратилгани тўғрисида иштирокчиларга маълумот берди. Таъкидландики, фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар, маъмурий ишлар бўйича аризачилар, маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар ва бошқалар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси малака комиссияси раиси Норжигит Собиров сўнгги пайтларда адвокатура соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўз юритди.Шунингдек, Бошқарманинг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар шўъбаси етакчи маслаҳатчиси Сирожиддин Мамаражабов мамлакатимизда аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада бошқарма томонидан йўлга қўйилган қулайликлар, лойиҳалар ҳақида маъруза қилди. Мазкур қонунга мувофиқ, кам таъминланган шахслар сифатида кимлар эътироф этилиши, бу қулайликдан кимлар тўлиқ фойдалана олади, қандай масалаларда ҳуқуқий ёрдам олиш мумкинлиги ҳамда бу борада адвокатларнинг роли қандай бўлиши ва мавзуга доир бошқа масалалар юзасидан батафсил тушунтириш берди.
Тадбирда адвокатлар ушбу қонун мисолида ўзларини қизиқтирган саволларни ўртага ташлашди, қонуннинг бугунги кундаги аҳамияти, долзарблиги, аҳолига ҳуқуқий жиҳатдан беминнат хизмат қилиши, бу жараёнларда уларнинг иштироки қандай бўлиши кераклиги тўғрисида фикр-мулоҳазалар, таклифларни илгари суришди.
Эслатиб ўтамиз, Қонун 9-моддасининг 1-бандида кўрсатилган жисмоний шахслар фуқаролик ишлари бўйича судларга ва маъмурий судларга тааллуқли бўлган ишларда Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олишади.Хусусан, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш, ишга тиклаш, иш ҳақини ва алиментларни ундириш, уйга киритиш, турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ва кўчириш, меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчининг вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 991-моддасида назарда тутилган тартибда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органларининг ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ишлар.