Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

ЎЗГАНИНГ ТОВАР БЕЛГИСИДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНГАН “ТАДБИРКОР”ГА ТАҚДИМНОМА КИРИТИЛДИ


“BRADJUS” МЧЖга тегишли “EVER” номли товар белгисидан “Ф.О.” МЧЖ томонидан ҳуқуқ эгасининг розилигисиз ноқонуний фойдаланилган. Бу борада “BRADJUS” МЧЖ раҳбари Самарқанд вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Аниқланишича, “BRADJUS” МЧЖга тегишли “EVER” номли товар белгиси учун 2021 йилда товарлар ва хизматлар халқаро таснифига мувофиқ тегишли гувоҳнома берилган.

Қонунчиликка мувофиқ ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга (хизматларга) нисбатан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ёхуд ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солинишга сабаб бўлади. Шунингдек, товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини йўқ қилиши, қонунга хилоф равишда фойдаланаётган товар белгисини ёки алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгини товардан ёки унинг идиши ва ўровидан йўқотиши шарт.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси қонунбузар тадбиркорга ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқларини бузувчи хатти-ҳаракатларни бартараф этиш ҳақида тақдимнома киритди ва кўрилган таъсир чоралари натижасида мурожаат қаноатлантирилди. Контрафакт маҳсулот ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунга кўра, юридик ва жисмоний шахслар, қонунда кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкин. Адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалари ижросини таъминламаслик, шу жумладан, ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1984-моддасига биноан маъмурий жарима солишга сабаб бўлади ва тақдимномани бажариш мажбуриятидан озод этмайди.