Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Жомбой: "Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат билан"


Жомбой туман адлия бўлими томонидан "Зарафшон", "Қўрғонсаломон" ва "Эски Жомбой" маҳаллаларида "Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат билан" ҳуқуқий акцияси доирасида сайёр қабуллар ва хонадонларга кирилган ҳолда аҳоли билан мулоқотлар ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг ҳуқуқий мурожаатларини қабул қилиш билан биргаликда уларга қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар бўйича тушунтиришлар, ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, сайёр тарзда давлат хизматлари кўрсатилди. Жиноятчиликни олдини олиш, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, меҳнат муносабатлари, суд-ҳуқуқ соҳаси борасида тарғибот ишлари олиб борилди.

Қабуллар давомида 50 дан ортиқ фуқаронинг 100 га яқин мурожаатлари тингланди. Ушбу мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилиб, аксарият мурожаатлар тегишлилиги бўйича ваколатли идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, туман аҳолисига 18 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Акция доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.