Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!


Самарқанд вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан ана шу шиор остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда адлия бошқармаси ва нотариал палатанинг вилоят бошқармаси раҳбарияти, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳамда адвокатлар иштирок этди.

Байрам тадбирида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриев ва бошқалар сўз чиқиб, барчани Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги билан табриклади. Шунингдек, ўтган давр мобайнида тизимда эришилган ютуқлар эътироф этилди.

Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи С.Нуриев ҳамда Нотариал палатанинг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Ҳусан Хўжамқуловга Ўзбекистон Нотариал палатасининг “Нотариат соҳасига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан ҳамда меҳнат вазифаларини намунали бажариб келаётганлиги, соҳа ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси ва самарали меҳнати учун Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Озоджон Шодиқуловга “1-даражали адлия маслаҳатчиси”, Бошқарма ходимлари Олимжон Мамаюсупов ҳамда Рустам Аҳроровларга “1 даражали юрист” махсус уновонлар – мартаба даражалари тантанали топширилди.

Шунингдек, адлия тизимида фаолият олиб бораётган бир қатор ходимлар, меҳнат жамоалари, нотариуслар, шунингдек адвокатлар ва бошқа соҳа вакиллари адлия вазирлигининг ҳамда бошқарманинг фахрий ёрлиғи, пул мукофотлари ва ташаккурномалар билан тақдирланди.