Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Магистратура контрактини тўлаш: кимларга имтиёз бор?


Магистратура нартижалари эълон қилинди. Қонунчиликда магистратурага ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракти давлат томонидан тўлиқ тўлаб берилиши белгиланган. Бунинг учун талаба қизлар қаерга мурожаат қилиши керак? Улар хусусий ОТМлар магистратурасига кирса ҳам контракти тўлаб бериладими? Эркакларга-чи? Контракт тўлашда уларга ҳам қандайдир имтиёзлар берилганми?  Hudud24.uz ариза бериш муддати, таълим кредити, солиқ имтиёзлари ҳақида маълумот беради.

  1. Хотин-қизларнинг хусусий ОТМлардаги контракти ҳам тўлаб бериладими?

Йўқ, фақат давлат ОТМларида ўқиётган хотин-қизлар учун магистратура босқичига контрактнинг тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади.

  1. Хотин-қизлар кимга мурожаат қилиши керак?

Хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак.

Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

  1. Эркакларнинг магистратура контрактини тўлаш учун имтиёзлар борми?

Эркаклар учун қонунчиликда алоҳида имтиёзлар белгиланмаган, шундай бўлса-да умумий имтиёзлар мавжуд.

Таълим кредити

Хусусан, давлат томонидан бегиланган банклардан 14 фоизлик таълим кредити олиш мумкин. Таълим кредити 7 йил муддатга берилади.

Кредит олиш учун банкларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

– ариза;

– шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда).

шартномада ўқишни тамомлашнинг муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;

– гаров ва кафиллик бўйича ҳужжат.

Аризани исталган вақтда бериш мумкин, аниқ чекловлар мавжуд эмас.

Контрактнинг 50 фоиз қисми давлат томонидан қоплаб берилади

“Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшлар контрактининг 50% қисми, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган (16 млн 500 минг) қисми “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади. Бунинг учун туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига ариза бериш керак.

Солиқ имтиёзи

Контрактни иш ҳақи ёки бошқа даромадлардан тўлаганда солиқ имтиёзлари берилади. Яъни таълим учун сарфланган маблағлардан солиқ олинмайди.

Имтиёздан қуйидаги кишилар фойдалана олади:

фарзанди шартнома асосида таҳсил оладиган ота-оналар (бунда фарзанд 26 ёшга тўлмаган бўлиши зарур);

турмуш ўртоғи шартнома асосида ўқийдиган шахслар (таҳсил олаётган шахс 26 ёшга тўлмаган бўлиши зарур);

ёшидан қатъи назар талабалар.