Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ кунни Ургут туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази, ФҲДЁ бўлими, ЮХКМ иш фаолиятини ўрганишдан бошлади


     Ишчи гуруҳ даставвал хизмат кўрсатиш жараёни, ходимларнинг давлат хизматларини белгиланган талаблар бўйича кўрсатиши, фуқаролар учун яратилган мавжуд имкониятлар ҳамда уларнинг тўлақонли халқ учун хизмат қилаётгани, ҳужжатлар билан ишлаш, иш юритиш тартиби, юридик хизмат кўрсатиш сифати ва фуқаролик ҳолати билан боғлиқ хизматлар ҳамда шунга оид масалаларда ходимлар ва фуқаролар дуч келаётган муаммолар, ечимини кутаётган ишларни ўрганди. Бу борада уларнинг фикрлари билан қизиқди. Ҳар бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратишди.
        Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Ургут тумани бўлди. Маълумки, Ургут шарқдан Тожикистон Республикаси, жанубдан Қашқадарё вилояти билан чегарадош ҳудуд.                Шунингдек, вилоятнинг аҳоли сони бўйича юқори ўринларда турувчи ҳудуди ҳисобланади. Бугунги кунда туманда 551 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг давлат хизматларига бўлган талабларидан келиб чиқиб туман марказида барча қулайликларга эга, замонавий адлия бўлими, давлат хизматлари маркази хизмат кўрсатади.            Фуқароларга янада қулай бўлиши учун марказ биносида адлия бўлими, Юридик хизмат кўрсатиш маркази ҳам жойлашган. Бу аҳолининг ҳуқуқий мазмундаги мурожаатлари, муаммоларига бир жойнинг ўзида ечим топиш имконини беради.

Марказда шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш хизмати ҳам йўлга қўйилган. Мазкур хизматга талаби бўлган ёндош туманлар аҳолиси ҳам вилоят марказига бормасдан, экстерриториал тамойили асосида шу ернинг ўзида нафақат ушбу хизматдан, балки, бошқа давлат хизматларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.

       Х.Мелиев ташриф давомида ана шу имкониятлар кўлами ва уларнинг сифатини кўздан кечирди. Тизим ходимлари билан мулоқотда бўлиб, уларни қийнаётган, қизиқтирган масалаларни ўрганди. Шу аснода бу ерга ташриф буюраётган фуқаролар билан ҳам мулоқотда бўлди.
     Ўрганиш ишлари фақат шу билан чегаралангани йўқ. Асосий эътибор, кўрсатилаётган хизматларни сифат жиҳатидан янада яхшилаш, бунда ҳеч бир масалани кўздан қочирмаслик, фуқароларга хушмуомалада бўлиш, мазкур йўналишда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари билан танишиб бориш, ўз устида ишлаш, билим ва малакаларини ошириш зарурлиги таъкидланди. Бу масалада барча зарур имкониятларни ишга солиш, мавжудларини такомиллаштириш юзасидан ўз вазифаларни ўртага ташлади.