Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятнинг энг олис ва чекка ҳудудларидан бўлган Қўшработ, Каттақўрғон, Пахтачи ва Нарпай туманлари ва Каттақўрғон шаҳар адлия бўлимлари Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимларида бўлди


Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятнинг энг олис ва чекка ҳудудларидан бўлган Қўшработ, Каттақўрғон, Пахтачи ва Нарпай туманлари ва Каттақўрғон шаҳар адлия бўлимлари Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимларида бўлди.

Маълумки, мазкур туманлар вилоятнинг энг олис ҳудуларидан бири ҳисобланади. Уларнинг энг яқинини вилоят марказидан 65-70 километрлик масофа ажратиб туради. Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятдаги барча давлат хизматлари марказлари томонидан жами 900 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, уларнинг 130 мингдан зиёди айнан юқорида қайд этилган туманлар ҳиссасига тўғри келади. Бу мазкур ҳудудлар аҳолисининг давлат хизматларига бўлган талаблари юқори эканлигини билдиради.

Шундан келиб чиқиб, Х.Мелиев ва ишчи гуруҳ олис ҳудудларда жисмоний ва юридик шахслар учун давлат хизматларини олиш тартибини янада соддалаштириш, қўшимча қулайликларни ишга тушириш, мавжудларини янада такомиллаштириш, марказ ва ФҲДЁ биноларида фуқаролар учун кенг имкониятларни йўлга қўйишни, бунда энг аввало ушбу ҳудудлардаги мавжуд шарт-шароит, инфратузилмани инобатга олиш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлашди. Мазкур масалада зарур тавсиялар, аниқ чора-тадбирларни белгилаб беришди.
Биноларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, зарур таъмирлаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш, айниқса, марказларда фарзандлари билан ташриф буюраётган ота-оналарга янада қулайлик яратиш мақсадида болалар майдончаларини тартибга келтириш, инфолендлар, маълумотлар бурчакларидаги ахборотларни янгилаб бориш, ходимлар томонидан аҳолига янада сифатли хизмат кўрсатиши учун қўшимча қулайликлар яратиш борасида топшириқлар берилди.
Ходимлар билан мулоқотда давлат хизмати кўрсатиш тизимини янада яхшилаш, бунда ҳам хизмат кўрсатувчи ходимлар, ҳам фуқароларга хизматларни олишни осонлаштириш бўйича таклифлар ўрганилди. Марказлар ва ФҲДЁ ходимлари иш жараёнида дуч келаётган ва бартараф этиш мумкин бўлган ҳолатлар бўйича таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Хусусан, Пахтачи туман адлия бўлими бошлиғи И.Музаффаров ҳамда Давлат хизматлари маркази директори Аброр Тўхтаев кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйҳатидан ўтказишда фуқароларнинг ногиронлиги бўйича имтиёзларни ДХМ тизимида жорий қилиш, шунингдек, сувга уланиш учун техник шарт олиш, сув ҳисоблагичини ўрнатиш, сув ҳисоблагичини пломбалаш бўйича хизматларни компазит тамойили асосида кўрсатишни жорий қилишни таклиф қилишди. Чиндан ҳам ҳозирги кунда мазкур хизматлардан фойдаланиш учун фуқаролар ҳар бири учун алоҳида келиши, алоҳида ариза бериши талаб этилади. Ушбу тамойил жорий этилиши натижасида эса уларни оворагарчилигига барҳам берилиб, бир мурожаат орқали 3 та хизматдан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имкони пайдо бўлади.
Ишчи гуруҳнинг ўрганиш ишлари давом этмоқда.