Янгиликлар
07
“АДЛИЯ АЁЛИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
Самарқанд вилоят Юридик техникумида "Адлия аёли" республика танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Унда 7 нафар соҳа ходималари иштирок этиб, белгиланган учта шарт асосида ғолиблик учун ўзаро беллашишди.
Нафосат маликалари дастлаб ҳуқуқий саводхонлиги, қонунчиликни қай даражада билишларини тест синови шартида имтиҳондан ўтказишди. Улар 30 та тест саволига 30 дақиқада жавоб беришлари талаб этилди. Кейинги шартда улар қонунчиликка оид долзарб таклифларини ҳимоя қилишди. Охирги шартда хотин-қизларимиз спорт мусобақалари орқали куч синашдилар.
Танловнинг якуний натижаларига кўра, вилоят юридик техникуми ходими Фотима Бердиқулова 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, 2-ўрин Самарқанд шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори Сарвиноз Ҳайдаровага, 3-ўрин эса Пайариқ туман 1-сон ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори Моҳигул Ҳакимовага насиб этди. Шунингдек, иштирокчиларга бошқарманинг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.