Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Адлия қабули: “Мени ҳам эшитинг...”


Бугун “Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият” акцияси доирасида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг сайёр қабулида ана шундай илинж билан келган кўплаб Самарқанд тумани аҳолиси ўзининг ҳуқуқий муаммолари юзасидан бошқарма бошлиғи Салоҳиддин Нуриев билан мулоқотда бўлди.
Бошқарманинг алоҳида режа-графиги асосида ташкил этилган навбатдаги қабулда шунингдек, туман адлия бўлими раҳбарияти, туман ҳокими С.Усмонов ва туман ташкилотлари вакиллари ҳам қатнашди.— 15 йилдан ошиқ вақтдан бери қийнаб келаётган муаммони ечимини тополмай сарсонман, — дейди фуқаро М.Умрқулова. — Анча йиллар олдин харид қилган уйимизни олди-сотди шартномаси беэътиборлигимиз билан расмийлаштирилмаган. Бу масалада бормаган жойим қолмади деярли. Ҳуқуқий билимимиз етарли бўлмагани сабаб вақтида ҳеч ким шуғулланмаган. Бугунги сайёр қабулда шу масалада вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилдим. Мени эшитиб кўриб, муаммо сабабини шу ернинг ўзида аниқлаштириб, таҳлил қилиб, қандай ҳал қилиш мумкинлигини тушунтириб берди ҳамда қисқа фурсатда қонуний бартараф этилишини маълум қилди.

Қабул давомида фуқаролардан моддий ва тиббий ёрдам, уй-жой, меҳнат муносабатлари, ёшга доир бола пули олиш, коммунал, субсидия, иш ҳақи сингари шу каби 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 4 дан ортиғи шу ернинг ўзида қаноатлантирилиб, қолган қисми тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга юборилди. Шунингдек, вилоят адлия бошқармаси, Самарқанд туман адлия бўлими, давлат хизматлари маркази, ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилди.
Жойларда ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳолининг муаммоларини ўрганиб, вақтида ҳал этиш имконини бермоқда.