Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ҚУЙИ БЎҒИНЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ


Маълумки, Самарқанд вилояти адлия бошқармаси томонидан тизимли равишда қуйи бўғинлар фаолияти ўрганилиб, улардаги мавжуд имкониятлар ва муаммолар, хизмат кўрсатиш сифати таҳлил қилиниб келинади. Бу эса жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тезкорлигини ошириш, жараёнда дуч келинаётган муаммолларни жойида ҳал қилишга хизмат қилади.
Жумладан, бошқарма бошлиғи ўринбосари М.Қурбонов Каттақўрғон шаҳридаги адлия органлари фаолиятини ўрганиб, бўлимларда ходим ва мурожаатчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди ҳамда ходимлар билан мулқот қилди.
Жараёнда шаҳар адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази ва Юридик хизмат кўрсатиш маркази, шунингдек, ФҲДЁ бўлимида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш тартиби, жараёнларнинг белгиланган талаблар асосида олиб борилаётгани, фуқароларни қабул қилиш ҳамда уларга хизмат кўрсатишда қонун талабларининг бажарилиши, ҳужжатларни тўғри юритиш, биноларда ташриф буюрувчилар учун ташкил этилган турли ахборот бурчакларининг бугунги ҳолати, маълумотларнинг янгиланиб борилаётгани, куз-қиш мавсуми олдидан олиб борилган чора-тадбирлар ҳам ўрганилди.
М.Қурбонов фуқаролар учун қўшимча қулайликларни яратиш, мавжудларини янада такомиллаштириш, ходимларнинг билим савиясини ошириш борасида аниқ таклифлар берди. Хусусан, ходимлар билан суҳбат ташкил этилиб, унда уларнинг иш самарадорлигига таъсир этаётган муаммоларни бартараф этиш, мурожаатлар билан ишлаш жараёнида дуч келинаётган масалалар юзасидан фикрлар алмашинилди. Соҳага доир таклиф ва мулоҳазалар эшитилиб, муҳокама қилинди.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ходимларнинг ўз устида доимий ишлаши, фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.