Янгиликлар
Фаолият, самарадорлик, муаммо ва режалар
Бугун, Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Ҳайъат мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда вилоятдаги адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда 2023 йилнинг 9 ойи давомида вилоятдаги адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Қайд этилдики, мазкур даврда бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига жами 6 045 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 5 568 таси ҳал этилиб, шундан 2 803 таси ёки 50,3 фоизи қаноатлантирилган, 2 763 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Бундан ташқари, 355 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.
Бошқарма томонидан сайёр ва шахсий қабулларда 2 235 та мурожаат қабул қилинган ҳамда ҳал этилиши таъминланган.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 73 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари лойиҳалари келиб тушган. Шундан 61 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, қарор лойиҳасига розилик визаси қўйилган бўлса, қолган 12 та қарор лойиҳаси белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилган.
Ҳисобот даврида 543 та ўрганишлар ўтказилиб, натижада жами 140 352 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 1 356 та тақдимнома, 788 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф, 15 та жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф ва 1 342 та огоҳнома киритилди. Бунинг натижасида 592 нафар шахслар интизомий, 788 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Тақдимномаларга асосан, 105 млрд. 637 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Бундан ташқари, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳисобот даврида судларга 47 млрд. 841 млн. сўмдан ортиқ 1 198 та даъво аризалари киритилиб, шундан ҳисобот даври бошидаги қолдиқ даъво аризалари билан биргаликда 45 млрд. 226 млн. сўмдан ортиқ 1156 та даъво аризалари қаноатлантирилган.
915 099 та давлат хизматлари кўрсатилди.
Шунингдек, ҳудудий адлия органлари фаолиятининг самарадорлиги баҳоланиб, энг яхши кўрсаткичларни қайд этган ҳудудлар эътироф этилди.
Нисбатан паст кўрсаткич қайд этган ҳудудий адлия органлари фаолияти танқид қилинди, фаолиятини янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди. Йўл қўйилган камчиликлар ходимларнинг эътиборсизлиги, камчиликларни олдиндан кўра олиш мумкинлиги ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.
кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан бошқарманинг 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокама қилинди.