Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Қўшработликларнинг муаммолари ўрганилди


“Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият” ҳуқуқий акцияси доирасида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Озод Шодиқулов Қўшработ туманида сайёр қабул ўтказди. 

Туман Халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабулда туман аҳолисининг 20 га яқин ҳуқуқий муаммолари тингланди ва фуқароларга адлия масъуллари ҳамда туман ташкилотлари вакиллари томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

Хусусан, фуқаро Г.Қувондиқова санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида (1 ставкада) ишлаб келгани, 2019 йили ҳомиладорлик ва туғруқ таътилига чиққан. 2022 йилда ишга қайтгач, бўлим раҳбари уни ишдан бўшатгани, фақат 0,75 ставка асосида ишга олганидан норози. Фуқаро А.Абдумўминов эса уй-жойини электр энергияси билан таъминлашда муаммоларга дуч келаётгани, туман электр тармоқлари корхонаси электр ҳисоблагич берилмаётганини маълум қилиб, бу борада амалий ёрдам сўради.   

Қабул давомида аҳолидан шу, ҳамда уй-жой, алимент, иш ҳақи, пенсия ва нафақа, меҳнат ва бандлик муносабатлари, кадастр, субсидия ва бошқа соҳаларга оид мурожаатлар бўлди. Уларнинг 3 таси масъуллар иштирокида жойида ҳал қилиниб, 4 нафар фуқарога мурожаат мазмунидан келиб чиқиб ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар адлия бошқармаси ва туман адлия бўлими, туман масъуллари иш юритувига қабул қилиниб, назоратга олинди.

Қабул давомида Қўшработ туман Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими томонидан шу жойнинг ўзида 10 дан зиёд сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.