Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

МАТБУОТ АНЖУМАНИ: 6 ОЙЛИК ФАОЛИЯТ САҲИСОБ ҚИЛИНДИ


Бугун Самарқанд шаҳар давлат хизматлари маркази биносида вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Очиқ адлия” дастури доирасида матбуот анжумани ташкил этилиб,Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев жорий йилнинг ўтган 6 ой якунлари юзасидан анжуман қатнашчиларига маълумот берди. 

— Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “OPEN JUCTISE” – “ОЧИҚ АДЛИЯ” дастури ишлаб чиқилган, — деди С.Нуриев. — Мазкур дастур асосида адлия органлари томонидан доимий равишда ўз фаолиятлари юзасидан кенг жамоатчиликка маълумот бериб бориш анъанага айланган. 

Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Самарқанд вилоят ҳамда туман (шаҳар) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 109 та қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди, 6 та қарор лойиҳаси рад қилинган.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ва кенгашларининг “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинаётган қарорлари ва фармойишлари вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мониторинг қилиб бориш жараёнида 2022 йил январь-июнь ойларида жами 148 та ноқонуний қарорлар (шундан 53 та ҳоким қарори, 90 та ҳоким фармойиши ҳамда 5 та Кенгаш қарорлари) қабул қилинганлиги аниқланган.

Ушбу қарорларни бекор қилиш ёки мувофиқлаштириш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларига жами 23 та таъсир чоралари киритилган бўлиб, шундан 16 та тақдимнома, 5 та огоҳнома ҳамда 2 та даъво аризалари киритилган.

Киритилган таъсир чораларга асосан жами 78 та ҳоким қарори, фармойишлари бекор қилинган ёки мувофиқлаштирилган, шундан 

32 та ҳоким қарори, 45 та ҳоким фармойиши ҳамда 1 та Кенгаш қарорлари бекор қилинган.

Анжуман журналист ва блогерларнинг савол-жавоблари билан давом этди.


Cамарқанд вилоят адлия бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими