Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Адлия ва ёшлар


#Адлия_ва_ёшлар

Ҳар бир жамиятнинг, унда яшайдиган инсонларнинг тақдири ва келажаги албатта давлатларнинг етакчи кучлари ҳисобланмиш ёшлар тарбияси билан чамбарчас боғлиқдир. Бунда миллий қадриятларимиз, маданиятимизнинг ўзига хос ўрни бор. 

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан ёшларни тарихий зиёратгоҳлар, музейлар, аждодларимиз қурдирган мажмуаларга саёҳатлари ҳам ташкил этилмоқда. Бундан кўзланган мақсад – ёшларни тарихимиз, буюк аждодларимиз мероси, ҳаёт тарзи, мамлакатимизнинг мустақилликка эришиш йўлидаги суронли йиллари билан жонли равишда таништириш орқали бугунги ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантиришдир. 

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган муаммоли ва ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга муҳтож ёшлардан бир гуруҳининг шаҳардаги тарихий масканлар, музейларга экскурсияси ташкил этилди. Саёҳат дастлаб Регистон майдонидан бошланди. Шундан сўнг, улар Гўри Амир, Шоҳи Зинда, Бибихоним мажмуалари, Афросиёб музейидаги ноёб экспонатларни кўздан кечирди.

 Мутахассислар ушбу мажмуаларнинг тарихи, яратилиши, ҳар бир экспонатнинг Самарқанд тарихида тутган ўрни, айниқса, тарихий қимматга эга бўлган асбоб-ускуналар, нодир ҳужжатлар, буюмларнинг қандай мақсадларга хизмат қилгани, бугунги тинч ва осойишта кунларимизнинг чуқур илдизи буюк тарихимизга, аждодларимизга бориб тақалишини, ёшлар тарбиясида миллий қадриятларимиз, маданиятимизнинг ўрни бениҳоя катта эканлигини  тушунтириб беришди.