Янгиликлар
21
Тайинлов
Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўзгарди
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Салохиддин Улуғбекович Саттаров Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Самарқанд вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруғини Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов ўқиб эшиттирди.
С. Саттаров 1980 йилда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 2002 йилда Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасида катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, турли масъул лавозимларда, шунингдек, Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган ҳамда ҳозирги вақтга қадар Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.