Янгиликлар
06
Муносабат
#Муносабат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонига асосан адлия органлари тизимида маъмурий ислоҳотлар амалга оширилиб, ушбу ислоҳотлар доирасида туман (шаҳар) ДХМ, ФҲДЁ бўлимлари ва ЮХКМ адлия бўлимлари таркибига ўтказилди.
Бугунги кунда Иштихон туман адлия бўлимида (манзили: Иштихон шаҳри Иштихон кўчаси 11-А уй) 0,75 штатда қоровул ва 0,25 штатда фаррош, Иштихон туман ДХМ да (манзили: Иштихон тумани “Қорақўйли” МФЙ “Наврўз” кўчаси 22-уй) эса (ФҲДЁ бўлими ушбу бинода жойлашган) 1 штатда қоровул, 0,5 штатда фаррош фаолият юритиб келмоқда.
Ижтимоий тармоқларда ҳужжатларда бору, аммо ўзи фаолият юритмайдиган фаррош ва қоровул ҳақида тарқатилаётган хабарлар асоссиздир.
ОАВ ва ижтимоий тармоқ фаолларидан бундай хабарларни холисона текшириб, ойдинлик киритмасдан тарқатмасликларини сўраб қоламиз.