Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИНИНГ СУВ-ОҚОВА ТИЗИМИ ЯХШИЛАНАДИ


КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИНИНГ СУВ-ОҚОВА ТИЗИМИ ЯХШИЛАНАДИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 мартдаги  “Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги “Сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш ҳамда институционал салоҳиятни ошириш”дастури доирасида “Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ичимлик сув ҳамда оқова сув тизимларини реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ичимлик сув ва оқова сув чиқариш хизмати билан таъминланганлик даражасини ошириш ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Швейцария Конфедерациясининг иқтисодий ишлар бўйича давлат котибияти билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси  ўртасида “Сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш ҳамда институционал салоҳиятни ошириш” дастурини амалга ошириш мақсадида 2021 йилнинг
17 май куни жами 239,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги, шу жумладан 49,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли, 190,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзсиз молиялаштириш битими ҳамда Швейцария Конфедерациясининг иқтисодий ишлар бўйича давлат котибияти томонидан 7,8 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратиш тўғрисидаги битим имзоланганлиги таъкидланди.

Дастур доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида ичимлик сув ва оқова сув тизимларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиши, шу билан бирга соҳада ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, энергия самарадорлигини ошириш кўзда тутилган бўлиб, дастурга киритилган “Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ичимлик сув ҳамда оқова сув тизимларини реконструкция қилиш” лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиб, ваколатли давлат органларининг ижобий экспертиза хулосалари олинган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 79,3 миллион АҚШ долларини, Лойиҳани амалга оширишда Уюшма кредити — 66,0 миллион АҚШ долларини, Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси — имтиёзли даврда молиявий харажатларни ҳамда қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш тарзида 13,3 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш учун Уюшма томонидан жами 66,0 миллион АҚШ доллари, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 30 йил мобайнида қайтариш шарти билан 10,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли ҳамда 10 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 30 йил мобайнида қайтариш шарти билан 56,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзсиз кредит берилиши маъқулланган.