Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

"Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди



Самарқанд туман адлия бўлими томонидан туман адлия бўлими Давлат хизматлари марказида ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.
Мазкур тадбирда адлия бўлими бошлиғи Н. Мўминов томонидан ёшларга адлия органларининг вазифа ва функциялари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази директори С. Салохитдинов бошчилигида марказ биносида ёшлар учун экскурсия ташкил этилиб, ёшларга аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, яратилган шароитлар батафсил таништирилди.
Ушбу тадбирда ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига масъуллардан атрофлича жавоблар олишди.